Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ўз моҳиятига кўра, тинчлик, ҳамкорлик ва тараққиёт йўлида бирлашишга, айирмачилик унсуридан холи бўлган жозибадор маконга айланиши лозим. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ШҲТ Самарқанд саммитига бағишланган мақоласида қайд этиб ўтган.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, бугунги кунга келиб ҳамжамияти улкан географик маконни қамраб олган ва дунё аҳолисининг қарийб ярмини бирлаштирган, дунёдаги энг йирик минтақавий ташкилот бўлган ШҲТнинг муваффақият гарови  минтақавий хавфсизликни таъминлаш орқали кўп томонли ҳамкорликни илгари суришдадир.

Ташкилот ўз моҳиятига кўра, тинчлик, ҳамкорлик ва тараққиёт йўлида бирлашишга, айирмачилик унсуридан холи бўлган жозибадор маконга айланиши лозим. Шу сабабли ҳам ШҲТ фаолиятига қўшилиш истагидаги давлатлар сони йилдан йилга ортиб бормоқда. Бу тенденция халқаро ва минтақавий муносабатлар тизими трансформация жараёнини бошидан кечираётган бугунги шароитда яққол кўзга ташланмоқда.

Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, ШҲТ маконидаги давлатларнинг юксак инсоний, интеллектуал ва технологик салоҳиятга, жадал ривожланаётган иқтисодиётларга ва ҳали тўлақонли фойдаланилмаган табиий захираларга эга экани ташкилотнинг иқтисодий аҳамиятини янада оширишга хизмат қилади

«Бугунги кунда ШҲТга аъзо давлатлар ялпи ички маҳсулотининг умумий ҳажми жаҳон кўрсаткичининг қарийб чорак қисмини ташкил қилмоқда. Бу эса эндигина 20 ёшга тўлган ушбу минтақавий Ташкилот томонидан дунёнинг барқарор ривожланишига қўшилаётган ҳиссасининг салмоғи юксак эканидан далолат беради», — деган президент.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанддаги ШҲТ саммитида 15 та давлат раҳбарлари иштирок этади. Ташкилот бош котиби Чжан Мина Беларусь ШҲТга аъзо бўлиш учун ариза топширганини маълум қилганди. Республикани ШҲТ аъзолигига киритиш тартибини бошлаш тўғрисидаги қарор Самарқандда бўлиб ўтадиган саммитда қабул қилинади. Саммитда Эрон янги доимий аъзо сифатида таништирилиши кутилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар