Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистонда қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

«Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги буйруғига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруққа қуйидаги ўзгартиришлар киритилди:

  • таълим фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясини хабардор қилиш учун хабарномалар юбориш ва тасдиқномалар олиш, инвестиция маслаҳатчиси сифатидаги фаолиятни бошлаганлик ҳақида қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органини хабардор қилиш учун хабарномалар юбориш ва тасдиқномалар олиш;
  • мазкур низом 9-бандининг «г» кичик бандидаги «паспорт маълумотлари» деган сўзлар «паспорт маълумотлари ёки идентификация ID-карта маълумотлари» деган сўзлар билан алмаштирилди.

«Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисидаги буйруғига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги буйруққа қуйидаги ўзгартиришлар киритилди:

  • ушбу қоидаларининг 8-бандида жойлаштирилган имтиёзли акцияларнинг номинал қиймати жамият устав фондининг йигирма беш фоизидан ошмаслиги белгиланди;
  • сериали облигациялар чиқарилиш бўйича тегишли қўшимчалар киритилди.

Аввалроқ Ўзбекистон хорижий қимматли қоғозларни сотиб олишни бошлагани ҳақида хабар берилганди.

 

Мавзуга доир: Ўзбекистонда облигациялар: улар ўзи нима ва қандай мақсадларда чиқарилади?

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар