Россиядаги Starbucks ўрнини эгаллаган янги Stars Coffee қаҳвахоналар тармоғи хорижда ўз шохобчаларини очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Қўшиқчи Тимур Юнусов (Тимати) ва ресторан бизнеси билан шуғулланувчи Антон Пинский Россиядаги Starbucks’нинг янги эгаларига айланган эди. Кейинчалик қаҳвахоналар тармоғи Stars Coffee бўлиб ўзгарди.
Биз чет элда фаол ривожланишни режалаштиряпмиз, чунки талаб катта. Ҳозир бизнинг рўйхатимизда бирданига 20-25 та жой бор, — деди Тимати Stars Coffee очилишига бағишланган матбуот анжуманида.
Режада Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Эрон, Ироқ, Кувайт ва Уммон каби давлатлар борлиги маълум қилинди.
Март ойида Starbucks ўз маҳсулотларини Россияга етказиб беришни тўхтатди ва қаҳвахоналарни ёпди. 23 май куни эса Россия бозорини тарк этишга қарор қилганини эълон қилди.
Компания Россияда 15 йил фаолият юритган. Ҳозирда мамлакат бўйлаб 130 та филиалга эга.