Тошкентдан Москвага автобуслар қатнови йўлга қўйилган. Улар ҳар куни қатнай бошлади. Бу ҳақда «Migration.uz» хабар бермоқда.
«Тошкент» автовокзалидан ҳар куни соат 12 дан бошлаб автобуслар йўлга чиқади. Йўл ҳақи 1 миллион 205 минг сўм, йўл вақти 2 кун 16 соат.
Россиянинг бошқа шаҳарларига қатновлар:
- Тошкент – Қозон: сешанба ва жума (11:00), йўналиш нархи 905 минг сўм;
- Тошкент – Омск: сешанба ва шанба (23:30), чипта нархи – 805 минг сўм;
- Тошкент – Новосибирск: душанба (14:00), чипта нархи – 905 минг сўм;
- Тошкент – Нижний Новгород: пайшанба (6:00), 1 миллион 5 минг сўм.
Аввалроқ Ўзбекистонда шаҳарлараро автобус йўлкира нархлари ошгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)