• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Конституциявий қонун лойиҳаси 8 та миллий экспертизадан ўтказилди

    10 сентябрь куни Конституцияга ўзгартишлар киритиш бўйича таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси хабар қилди.

    Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

    Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

    Қайд этилишича, унда Комиссия аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг масъул қўмиталари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган. Йиғилишда «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳаси ҳамда уни такомиллаштириш бўйича амалга оширилган ишлар муҳокама қилинган.

    Қайд этилишича, умумхалқ муҳокамаси жараёнга хориждаги ўзбекистонликлар ҳам бефарқ бўлмаган. Жумладан, Россия, Жанубий Корея, Туркия, Қозоғистон, Германия ва бошқа давлатлардан фуқароларнинг юзлаб таклиф ва муносабатлари келиб тушган.

    Шунингдек, Қонунчилик палатасига ташриф буюрган ҳар бир хорижий делегация аъзолари билан Таклифлар билан ишлаш гуруҳи, Конституциявий комиссия матбуот хизмати ходимлари ўртасида суҳбатлар уюштирилган. Улар Ўзбекистон парламентининг қуйи палатасида яратилган шароитлар билан танишиб, конституциявий ислоҳот жараёнида қандай ишлар олиб борилаётганини амалда кўрган.

    Худди шу тажриба ҳақида Женевадаги 30 дан ортиқ халқаро ташкилот вакиллари, Нью-Йоркда эса Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош қароргоҳида 40 дан зиёд давлатнинг доимий вакиллари ва бошқа халқаро ташкилотлар мутасадди раҳбарларига маълумот берилган. Шунингдек, бугунги кунга қадар Конституциявий қонун лойиҳаси мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишлаб халқаро ташкилотлар даражасида 11 та, хорижий давлатларда ҳам кўплаб тадбир ўтказилган.

    Йиғилишда Конституциявий қонун лойиҳаси шу кунга қадар 8 та миллий экспертизадан ўтказилгани, шунингдек, Тошкентда БМТ, ЮНИСЕФ (БМТ Болалар фонди), ЕХҲТ (Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти) каби ташкилотлар вакиллари билан 3 та халқаро жамоатчилик маслаҳатлашуви ташкил этилгани таъкидланган.

    Бундан ташқари, Конституциявий қонун лойиҳасининг давлат тилидаги матни таҳририни тайёрлаш бўйича олиб борилган ишлар тўғрисида ҳам батафсил маълумот берилган.

    Қайд этилишича, лойиҳада норматив-ҳуқуқий атамалар ўз мазмунига мувофиқ, ягона шаклда, тўғри қўлланилган. Адабий тил қоидалари ва нормалари талабларига ҳамда юридик, техник ва бошқа махсус қоидаларга аниқ риоя қилинган. Энг муҳими, лойиҳадаги нормалар содда ва равон акс эттирилган. Унинг сифати ва даражаси ҳозирги кундаги жаҳон конституциявий тараққиётининг тенденцияларига тўла мос келади.

    Шу боис, қонун лойиҳасининг матни тайёр бўлиши билан у депутатлар муҳокамасига киритилади. Халқ вакилларининг фикрлари эътиборга олинган ҳолда кейинчалик тайёр бўладиган Конституциявий қонун лойиҳаси референдумга қўйилади. Конституциявий ислоҳот умумхалқ овоз бериш орқали амалга оширилиши Бош Қомуснинг аҳоли хоҳиш-иродасининг ифодаси – ҳақиқий халқ Конституцияси бўлишига хизмат қилади.

    Йиғилиш якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан хулосалар қилинган.

    12.09.2022, 23:33   Изоҳ (0)   11385
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Греция миллий-маданий маркази раисига Шавкат Мирзиёевнинг миннатдорлик мактуби топширилди

    12.09.2022, 23:14

    «ШҲТда йирик мамлакатлар ўз шериклари билан қандай қилиб умумий тил топаётганига кўпчилик ҳайрон қолади» — Рашид Алимов

    12.09.2022, 22:44

    Орол денгизининг бугунги кундаги ҳолати акс этган сурат эълон қилинди

    12.09.2022, 22:20

    Ўзбекистонда 2–3 балли зилзила содир бўлди

    12.09.2022, 21:46

    «Дарё» кундалиги: 12 сентябрдаги энг муҳим воқеалар

    12.09.2022, 21:38

    «Афғонистон биз жойлашган минтақанинг ажралмас қисми эканлигини тан олиш, бунга тик қараш оддий масала эмас» – эксперт Самарқанд саммитида Афғонистон масаласи ҳақи...

    12.09.2022, 21:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.