• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Қабрга ҳеч ким тегмаган, тегишга ҳақи ҳам йўқ». Самарқанддаги Амир Темур қабри яна очилгани ҳақидаги хабар рад этилди (видео)

    Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг навбатдаги саммити ўтказилиши муносабати билан Амир Темур мақбарасида таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилаётгани хабар берилган эди. Бу ижтимоий тармоқларда бошқача талқин қилиниб, Амир Темур қабри очилгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. «Дарё» мухбири тарқалган миш-мишларга аниқлик киритиш мақсадида вазиятни ўрганди.

    Маълум бўлишича, Вазирлар Маҳкамасининг «2022 йилда туризм ва маданий мерос объектлари инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорига асосан мажмуани қайта таъмирлаш учун 3 миллиард сўм маблағ ажратилган. Тегишли ташкилотларнинг илмий асосланган хулосалари ёрдамида лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилиб, Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Илмий-эксперт кенгашида маъқулланган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Амир Темур мақбарасида реставрация ишлари олиб борилаётганлиги ҳақида хабар чиққанидан сўнг ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида турли миш-мишлар тарқала бошлади. Хусусан, кимдир улуғ саркарданинг руҳи безовта бўлса, уруш бошланиши ҳақида ёзиб, Совет археологлари Темур қабрини 1941 йилнинг июнь ойида, Улуғ Ватан уруши бошланишидан бир неча кун аввал очганлигини ёзган. Яна кимлардир жорий йилнинг 23 февралида, Россия ва Украина ўртасидаги можаро арафасида ҳам қабр очилганлигини билдирган.

    «Самарқанд реставрация дирекцияси» маркази директори Бахрилло Абдуллаевнинг таъкидлашича, 35 нафар самарқандлик моҳир уста ишлаётган таъмирлаш ишларида мақбаранинг гумбаз қисмидаги плиткалар, кириш қисмидаги пештоқ ва нақш безаклари алмаштирилмоқда. Мақбаранинг пастки қисми, хусусан қабрларда таъмирлаш ишлари олиб борилгани йўқ.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Таъмирлаш ишларида 35-40 йиллик иш тажрибага эга 35 нафар самарқандлик моҳир уста ишламоқда. Мақбаранинг гумбаз қисмидаги плиткаларни алмаштираяпмиз. Кириш қисмидаги учта пештоқнинг нақш безаклари алмаштирилди. Мақбаранинг пастки қисми, хусусан, қабрларда таъмирлаш ишлари олиб борилгани йўқ. Иш деярли якунига етди. Ювиб-тозалаш, ҳавзаларни йиғиштириш ишларини бажаряпмиз. Икки-уч кунда таъмирлаш ишлари тугайди. Одамлар ўзлари келиб кўзи билан кўришлари мумкин. Қабрга тегиниш учун экспертлар кенгашининг рухсати керак», — дейди Бахрилло Абдуллаев.
    Биз билан суҳбатда бўлган Амир Темур мақбараси директори Хушнуд Абдуллаев жамоатчиликдан ижтимоий тармоқларда тарқалган турли гап-сўзларга ишонмасликни сўраб, мақбарадаги қабрларга тегинилмаганини айтмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Бу гапларнинг ҳаммаси миш-миш. Қабрга ҳеч ким тегинмаган ва тегишга ҳақи ҳам йўқ. Қолаверса, бу ерга ҳар кимни ҳам киритавермаймиз. Фақат махсус делегация меҳмонлари киришади. Жорий йилнинг февраль ойида ҳам шундай гаплар бўлган эди. Қабр очилди, Украина ва Россия уриши бошланди, дейишганди. Ўша вақтда ҳам экспертлар келиб кўришди. Ҳеч ким тегингани йўқлигига гувоҳ бўлишди. Қабр охирги марта 1941 йил очилган. Қабрни очишга ҳеч кимнинг ҳадди сиғмайди», — дейди Хушнуд Абдуллаев.
    Хушнуд Абдуллаевнинг маълумот беришича, таъмирлаш ишлари уч босқичдан иборат. ШҲТ саммити тугаганидан сўнг ҳам таъмирлаш давом эттирилади.
    Мен ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан, туристлар ва маҳаллий сайёҳлардан ҳар хил миш-мишларга ишонмасликни сўрардим. Агар уларга жуда қизиқ туюлаётган бўлса бемалол келиб зиёрат қилиб кетишлари мумкин», — дейди масъул.
    Амир Темур мақбарасида фаолият юритувчи ходим Одил Баротовнинг айтишича, мақбарага келган зиёратчилар ҳам қабр очилганми деган саволларни бермоқда. 

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Бу мақбара 1404 йилда Амир Темур томонидан тўнғич набираси Муҳаммад Султонга атаб қурилган. Амир Темур ўлганидан сўнг тахт вориси сифатида Муҳаммад Султонни васият қилган. Лекин Муҳаммад Султон Амир Темурдан олдин, 1403 йилда Озарбайжонда 29 ёшида оламдан ўтганидан кейин валиаҳдни Самарқандга олиб келиб, ўзи қурдирган мадрасанинг ҳовли ичига дафн этган. Бу ер мақбара бўлмасидан аввал Муҳаммад Султоннинг мадрасаси бўлган. Мақбаранинг чап томонида мадраса, ўнг томонида хонақоҳ бўлган. Мақбарада ҳозирги кунга қадар уч марта 1941, 1945- ва 1996 йилда таъмирланган. Ҳозирги пайтда мақбара очилган деган ҳар хил миш-мишлар тарқалмоқда. Зиёратчилар ҳам келиб мақбара очилганми дея савол беришмоқда. Йўқ, мақбара ҳозиргача фақат 1941 йилда биринчи ва сўнги марта, яъни Темур вафотидан 536 йил ўтиб очилган. Ундан кейин ҳеч ким тегинмаган. Агар кимда шубҳа бўлаётган бўлса, зиёратга келиб ўз кўзлари билан кўриши мумкин», — дейди Одил Баротов.
    Одил Баротовнинг қўшимча қилишича, 1941 йилнинг 16—22 июнь кунлари Совет Иттифоқи ҳукуматининг махсус қарори билан Гўри Амир мақбарасидаги Темурийлар сулоласи қабрлари очилган. Профессор Қори-Ниёзий раҳбарлик қилган экспедиция давомида Амир Темур, унинг ўғиллари ва набираларининг жасадлари ўрганилган. Тадқиқотлар натижасида антрополог олим Михаил Герасимов Амир Темур қиёфасини яратган. Экспедициянинг мақсади — Амир Темур қабрини аниқлаш ва Ўрта асрларда яшаб, фаолият юритган Темурийлар сулоласини илмий асосда текшириб ўрганиш деб кўрсатилган.
    Амир Темурнинг қабри 21 июнда очилиб жасади чиқарилади. Айнан ушбу куннинг эртасига, 22 июнь куни Германия қўшинларининг собиқ Совет Иттифоқи ҳудудига бостириб кирганлиги сабабли айримлар мазкур воқеани Иккинчи жаҳон уруши бошланишига таъсир қилган «илоҳий омил» сифатида қараган. Қабрларни очиш жараёнини тасвирга олган таниқли кинооператор Малик Қаюмов ‘Ҳаётим — кинематография’ номли китобида Амир Темур қабри очилганлини эшитган учта чол қабрни очса уруш руҳи чиқади деган гапларни хотирлаган.

    Шундан сўнг Малик Қаюмов бу гапларни Сталингача етказиб, Темур суяклари қайтадан дафн этилган. Яна бир тасодиф билан айнан Амир Темурнинг жасади қабрга қайтарилгач ва қабр ёпилгач Совет Иттифоқи қўшинлари ғалабаларни қўлга киритишни бошлаган. Бироқ ушбу ҳодисаларнинг бир вақтда бўлганлиги тасодиф эканлигининг эҳтимоли катта. Чунки Иккинчи жаҳон уруши 1939 йилда Германиянинг Польшага ҳужумидан бошланган. Гитлернинг Совет Иттифоқига ҳужум қилиш бўйича «Барбаросса» режаси эса 1940 йилдаёқ тасдиқланганлиги айтилади», — дейди Одил Баротов.

    2022 йилнинг 26 февраль куни ҳам «Ўзбек археологлари 23 февралда Темур қабрини очди», деган хабарлар тарқалганди. Ўзбекистон фанлар академияси эса бу хабар ёлғон (фейк) эканлигини таъкидлаганди.

    09.09.2022, 19:12   Изоҳ (0)   33180
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сурхондарёда бир ўркачли туянинг қадимги қоятош сурати топилди

    09.09.2022, 18:58

    Олий суднинг мурожаатлар билан ишлаш бошқармасининг барча ходимлари ёппасига ишдан бўшатилгани ҳақида хабарлар рад этилди

    09.09.2022, 18:51

    Ўзбекистон делегацияси Малайзиядаги Ҳалол маҳсулотлар халқаро кўргазмасида иштирок этди

    09.09.2022, 18:19

    Владимир Норов ташқи ишлар вазири лавозимига тасдиқланди

    09.09.2022, 17:47

    «Тасвир маълумотларининг йиғилишини болалар ва ота-оналар шаъни ва қадр-қимматини бузиш деб ҳисоблайман» — ҳуқуқшунос мактабда қизларнинг ечиниб-кийиниш хонасига ў...

    09.09.2022, 17:37

    Саудиялик тадбиркор Ўзбекистон билан қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик соҳасида ҳамкорлик қилади

    09.09.2022, 16:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.