Лондон фонд биржаси бугун, 8 сентябрь куни савдони тўхтатди. Бу қиролича Елизавета II нинг ўлими муносабати билан содир бўлди.
Биз қиролича Елизавета II нинг вафотидан чуқур қайғудамиз. Қироллик оиласига ҳамдардлик билдирамиз, — дейилади фонд биржа сайтида.
Британиянинг FTSE 100 индексидаги савдолар 0,34 фоизлик ўсиш билан якунланди.
Елизавета II бугун, 8 сентябрь куни Balmoralдаги Шотландия қароргоҳида 96 ёшида вафот этди.
Мамлакатда 12 кунлик мотам эълон қилинади. Британиянинг барча собиқ мустамлакаларида ҳам худди шундай тартиб амал қилади.
Ўлим сабаби айтилмаган. Бугун эрталаб қироличанинг соғлиғи ёмонлашгани, шундан сўнг у доимий шифокорлар назоратига олингани ҳақида хабар берилган эди.
Елизавета II ҳукмронлиги мамлакат тарихидаги энг узоқ давом этган ҳукмронлик даври бўлди. У 1952 йил февралда тахтга ўтирган эди. Унинг ҳукмронлиги даврида мамлакатда 15 та бош вазир алмаштирилди.
Изоҳ (0)