Европа Марказий (ECB) базавий ставкасини 0,75 фоизга кўтариб, йиллик 1,25 фоизга етказди. Бу ҳолат банк тарихида биринчи бор қайд этилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.
Европа Марказий банки инфляция ўсиши туфайли кўрсаткичнинг янада ошиши мумкинлигини истисно этмади.
ECB ходимлари инфляция прогнозларини қайта кўриб чиқди. Энди инфляция даражаси 2022 йилда ўртача 8,1 фоиз, 2023 йилда 5,5 фоиз ва 2024 йилда 2,3 фоиз бўлиши кутилмоқда.
ECB охирги марта ставкани июль ойида 2011 йилдан бери биринчи марта ўзгартириб, дарҳол 50 базавий пунктга йиллик 0,5 фоизга оширганди. Кейин регулятор ставканинг ўзгариши инфляция хавфларини қайта баҳолаш билан боғлиқлигини тушунтирган.
Аввалроқ Ўзбекистонда асосий ставка 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)