Биткоин 26 августдан бери илк бор 21 минг доллардан ошди. Бу ҳақда «Дарё»га криптобиржадан маълум бўлди.
Дунёдаги энг йирик криптовалютанинг кўтарилишига долларнинг пасайиши сабаб бўлди. Бу эса бутун дунё бўйлаб хавфли активларга талабни янгилади.
Биткоин Тошкент вақти билан 17:40 да 21 235 долларгача ошди. Бу 27 августдан бери энг юқори қийматдир.
9 август куни доллар глобал валюта саватларига нисбатан 0,9 фоизга пастлади.
Биткоин июнь ва июль ойларида АҚШда асосий ставканинг ошиши, инфляция ва криптовалюталар билан боғлиқ муаммолар туфайли 20 минг доллардан пастга тушиб кетган эди.
CoinDesk порталидаги маълумотларга кўра, Тошкент вақти билан 9 сентябрь соат 20:20 га келиб виртуал валютанинг қиймати 21 185 доллар бўлиб турибди.
Биткоиннинг бозор қиймати август ўрталарига нисбатан 60 млрд долларга камайиб 461 млрд доллар бўлиб турибди. 2021 йил ноябрь ойида криптовалюта нархи 68 минг долларгача кўтарилган эди.