«Реал» ҳужумчиси Карим Бенземанинг жароҳатига оид айрим тафсилотлар маълум бўлди.
Франциялик футболчи Чемпионлар Лигаси 1-тур доирасида «Селтик»ка қарши кечган баҳснинг (3:0) биринчи бўлимида тиззасидан жароҳат олгани айтилганди.
«Реал»нинг расмий баёнотига кўра, Бенземанинг сон мушакларида шикастланиш ва ёрилиш юзага келган.
Marca хабарига кўра, Карим уч ҳафта майдонга туша олмайди. У мадридликларнинг «Мальорка», «Лейпциг» ва «Атлетико»га қарши ўйинларини ўтказиб юборади. 2 октябрь кунги «Осасуна»га қарши ўйинда майдонга тушиши тахмин қилинмоқда.
Жорий мавсум 34 ёшли футболчи Ла Лигада 4 та ўйин ўтказиб, учта голга муаллиф бўлди.
Изоҳ (0)