Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити вақтида Самарқанд шаҳрида 28 та автобус йўналиши ва трамвай ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда саммит муносабати билан вилоят ИИБда фаолияти йўлга қўйилган тезкор штаб матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

Маълум бўлишича, саммит вақтида 4-, 7-, 15-, 24-, 37-, 74-, 93- ва 99-автобуслар қатнови ҳаракати чекланган йўлларда йўналишини ўзгартирган ҳолда ҳаракатланишда давом этади. Ҳаракат чекланмаган йўлларда эса йўналишсиз таксилар ҳаракати тўсиқсиз давом этади.

Қўшимча қилинишича, ШҲТ саммити вақтида Самарқанд шаҳрида масжидлар ёпилиши режалаштирилмаган.

«Саммит ўтадиган ҳудудга яқин бўлган ҳудуддаги масжидларда вазият жума ибодати ўқилмаслигини тақозо қилиб қолса, жамоат яқин атрофдаги масжидга йўналтирилади, бунга тайёргарлик кўрилган», — дейди Самарқанд вилояти бош имом хатиби ўринбосари Хайрулла Сатторов.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Туркманистон Ўзбекистонга текинга газ етказиб беради 
Маҳаллий
Тошкентда кўприк устидаги “Газел” ёниб кетди (видео)
Бизнес
Россиядан Осиёга кўмир экспорти нархи ошгани маълум қилинди