Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгес раиси Аманбай Ўринбаев республикада озиқ-овқат хавфсизлиги масалалари юзасидан видеоселектор йиғилишини ўтказди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

Унда маълум қилинишича, жорий мавсумдаги кузги буғдой экиш жараёнида белгиланган режадан ортда қолиш ҳолатлари кузатилган. 6808 гектар ерга ҳалигача буғдой экилмаган. Республика раҳбари буғдой экиш жараёнида ортда қолаётган туман раҳбарларини кескин тандиқ қилиб, огоҳлантирган.

Шунингдек, йиғилишда Қорақалпоғистонда белгиланган режадан ортиқ шоли экилгани очиқланди.

«Қанчалик аччиқ бўлса ҳам айтишимиз керак, сувни муаммо қилаётган ҳокимларимиз бор. Мендаги маълумотларга қараганда Қорақалпоғистон Республикасида режадан ортиқ 10 748 гектер ерга шоли экилган. Бундан ташқари 4969 гектер ерга режасиз шоли экилган», — деган Жўқорғи Кенгес раиси Аманбай Ўринбаев.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?