2022 йил бошидан буён Ўзбекистонда умумий қуввати 1254 МВт бўлган олтита янги электр станция ишга туширилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, улардан бештаси иссиқлик электр станцияси, биттаси қуёш фотоэлектр станция ҳисобланади:
- Бухоро вилоятининг Бухоро туманидаги газ поршенли ИЭС — 270 МВт;
- Тошкент вилояти Қибрай туманидаги буғ-газ қурилмаси — 240 МВт;
- Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманидаги ИЭС —174 МВт;
- Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги газ поршенли ИЭС — 230 МВт;
- Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги замонавий ИЭС — 240 МВт;
- Самарқанд вилоятининг Нуробод туманидаги қуёш фотоэлектр станцияси — 100 МВт.
Изоҳ (0)