Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бугун Ўзбекистондаги мавжуд умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ садолари янгради. «Дарё» мухбирлари мазкур жараёнда иштирок этиб, тадбирларнинг эътиборга молик жиҳатларини тасвирга олди.

Қорақалпоғистон

«Дарё»нинг Қорақалпоғистондаги мухбири Шуҳрат Саидаҳмадовнинг маълумот беришича, Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Ўринбаев бугун Кегейли туманидаги 19-сонли мактабга бориб, биринчи қўнғироқ тадбирида иштирок этган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев эса Нукусдаги 24-сонли мактабда бўлиб ўқувчиларга президент совғаларини топширган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Маълум бўлишича, Қорақалпоғистонда янги ўқув йилида 37 минг 514 нафар ўқувчи 1-синфга чиққан.

Фото: «Дарё»

Қашқадарё

Қашқадарё ҳокимининг матбуот котиби Аҳрор Содиқовнинг «Дарё»га маълумот беришича, Муроджон Азимов бугун Қарши туманидаги мактабда бўлиб, биринчи қўнғироқ тадбирида иштирок этган.

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

«Куни кеча ҳурматли президентимиз мустақиллик байрами муносабати билан йўллаган байрам табригида, мамлакат тараққиётининг беш устувор йўналиши ҳақида таъкидлаб, энг биринчи ва устувор йўналиш бу таълим, таълим ва яна таълим эканини таъкидлади», — дейди вилоят ҳокими.

Муроджон Азимов шу куни сўнгги жадид Бегали Қосимов хонадонидаги уй музейи очилишида ҳам иштирок этган.

Қашқадарё ҳокими сўнгги жадид Бегали Қосимов хонадонидаги уй музейи очилишида.

Қашқадарё ҳокими сўнгги жадид Бегали Қосимов хонадонидаги уй музейи очилишида.
Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Сўнгги жадид Бегали Қосимов хонадонидаги уй музейи.

Сўнгги жадид Бегали Қосимов хонадонидаги уй музейи.
Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Журналист Муроджон Амировнинг «Дарё»га қўшимча қилишича, биринчи қўнғироқ тадбирлари Деҳқонобод туманида ҳам эсда қоларли бўлган.

Деҳқонобод ҳокими Зоир Алиқулов биринчи қўнғироқ тадбирида.

Деҳқонобод ҳокими Зоир Алиқулов биринчи қўнғироқ тадбирида.
Фото: Деҳқонобод тумани ҳокимлиги

Туман ҳокими Зоир Алиқулов президент таълим муассасалари агентлиги тасарруфидаги Деҳқонобод туман ихтисослаштирилган мактабидаги биринчи қўнғироқ тадбирида қатнашган бўлса, туман прокурори Лазиз Ҳамраев 79-мактабдаги тадбирда кўриниш бериб, ўқувчиларга дарс ўтган.

Лазиз Ҳамраев 79-мактабда ўқувчиларга дарс ўтмоқда.

Лазиз Ҳамраев 79-мактабда ўқувчиларга дарс ўтмоқда.
Фото: Деҳқонобод тумани ҳокимлиги

Қўшимча қилинишича, жорий ўқув йилида вилоятдаги умумтаълим мактабларининг 1-синфларига 73 минг 472 нафар ўқувчи қабул қилинган. Уларга президент совғалари тўлиқ етказиб берилди. Шунингдек, янги ўқув йилида мактабларга 532 нафар ўқитувчи ишга қабул қилинган.

Фарғона

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров вилоятнинг Ёзёвон туманидаги 12-умумтаълим мактабида бўлиб, биринчи қўнғироқ тадбирида иштирок этди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов хабар берди.

Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

Тадбирда сўз олган вилоят раҳбари ўқувчиларни билимлар куни билан қутлаб, 2021—2022-ўқув йилида мактабнинг 11-синфини тамомлаган 31 нафар битирувчининг 25 нафари ОТМ талабаси бўлгани катта ютуқ эканлигини таъкидлади.

Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

Вилоятда жорий ўқув йилида ХТБ тасарруфидаги 952 та мактабга 74 минг нафардан зиёд, 53 та нодавлат таълим муассасига эса 2300 нафардан ортиқ ўқувчилар қабул қилинган.

Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

Хайрулло Бозоров иштирокидаги тадбирда 12-мактабнинг биринчи синф ўқувчиларига портфел ва 12 турдаги ўқув қуролларидан иборат «Президент совғалари» топширилган. Ҳоким биринчи қўнғироқ тадбиридан сўнг мактабнинг 11-синф ўқувчиларига «Мустақиллик дарси»ни ўтган.

Наманган

Наманганда жорий ўқув йилида фойдаланишга топширилган 3 та янги умумтаълим мактабида илк бор биринчи қўнғироқ янгради. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

Фото: «Дарё» / Раҳмонжон Мамадалиев

Фото: «Дарё» / Раҳмонжон Мамадалиев

Давлатобод туманининг «Тадбиркор» маҳалласидаги 990 ўринли янги мактабнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Шавкат Абдураззақов иштирок этди. 18,2 миллиард сўм эвазига қуриб битказилган ушбу таълим маскани бугун минг нафарга яқин ўқувчини бағрига олди.

Фото: «Дарё» / Раҳмонжон Мамадалиев

Фото: «Дарё» / Раҳмонжон Мамадалиев

Вилоят халқ таълими бошқармаси матбуот хизматининг «Дарё»га маълум қилишича, Наманганда жорий йил инвестиция ва бошқа дастурлар асосида жами 13 та мактабда мукаммал таъмирлаш, 14 та таълим муассасасида реконструкция ишлари амалга оширилди, 3 та мактаб янги қурилди. Ушбу мақсадлар учун 213 миллиард сўмдан ошиқ маблағ сарфланди.

Фото: «Дарё» / Раҳмонжон Мамадалиев

Фото: «Дарё» / Раҳмонжон Мамадалиев

Маълумот учун, янги ўқув йилида Наманган вилоятидаги умумтаълим мактабларига 538 мингдан ошиқ ўқувчи боради. Улардан қарийб 59 минг нафари илк бор мактаб остонасини ҳатлади.

Андижон

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Андижон шаҳрида жойлашган 31-умумтаълим мактабидаги тадбирда иштирок этиб, ўша ернинг ўзида вилоят телевиденияси орқали жонли эфирда чиқиш қилган ва вилоятдаги барча устозлар, ўқувчи ва талабаларни янги ўқув йили бошланиши билан қутлаган. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Умиджон Мамарасулов хабар берди.

Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

Ҳокимнинг қайд этишича, сўнгги беш йил давомида вилоятда 50 та янги мактаб қурилган, 234 та мактаб реконструкция қилиниб, тубдан таъмирланган ва жиҳозланган. Жорий ўқув йилида қайта қурилган, капитал таъмирланган ва реконструкция қилинган 36 та мактаб фойдаланишга топширилган. Бунинг учун 317 миллиард сўм бюджет маблағлар йўналтирилган.

Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

Шуҳрат Абдураҳмонов шу куни яқинда қайта ташкил этилган Андижон давлат чет тиллари институтининг очилиш маросимида ҳам иштирок этган ҳамда биринчи босқич талабаларига мустақиллик дарсини ўтган.

Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

Самарқанд

Жорий ўқув йилида Самарқанд вилоятида 83 минг 550 нафар ўқувчи 1-синфларга қабул қилинди, дея хабар берди «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Умумтаълим мактабларида бўлиб ўтган билимлар куни тадбирларида вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Шокир Султонов, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари, фахрий ўқитувчилар, мактаб ўқувчилари, ота-оналар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Пайариқ туманининг Булоқбоши қишлоғида яшовчи, 36-умумталим мактабига 9 километр масофадан қатновчи ўқувчиларга Самарқанд ҳокими Эркинжон Турдимов томонидан автобус совға қилинди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Айни кунга қадар жами 56 та умумтаълим объектидан 50 тасида қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланиб фойдаланишга топшириш далолатномалари расмийлаштирган. Қолган 6 та объектни 2022 йилнинг 25 сентабирига қадар тугатиш ва фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Умумтаълим мактабларини қуриш ва реконструкция қилиш орқали қўшимча 8130 ўрнли янги ўқувчи ўрни яратилган.

Бухоро

Янги ўқув йили аввалида Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида 19-умумий ўрта таълим мактабининг янги биноси фойдаланишга топширилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

Фото: «Дарё» / Файзулла Раҳматов

Фото: «Дарё» / Файзулла Раҳматов

Мактаб директори Шокир Раҳматовнинг билдиришича, мазкур мактабнинг 2 та икки қаватли биноси бўлиб, бири 1966 йилда фойдаланишга топширилган бўлса, иккинчи бино 1997 йилда тикланган ва 320 ўринга эга бўлган.

Фото: «Дарё» / Файзулла Раҳматов

Фото: «Дарё» / Файзулла Раҳматов

«1966 йилда тикланган мактаб биноси маънан эскиргани ва фойдаланишга яроқсиз бўлгани боис, жорий йилнинг 1 май кунида батамом бузилди. 120 кун ичида тўрт қаватли 540 ўринга мўлжалланган мактаб биноси қайта тикланди. Замонавий, мустаҳкам ушбу мактаб биноси бугун «Билимлар куни»да фойдаланишга топширилди. Болалар ҳам, ота-оналар ҳам, қолаверса, биз, мактаб жамоаси ҳам жуда мамнунмиз», — дейди Шокир Раҳматов.

Фото: «Дарё» / Файзулла Раҳматов

Фото: «Дарё» / Файзулла Раҳматов

Маълум бўлишича, мактаб биноси учун 7 миллиард 398 миллион маблағ сарфланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзилада ҳалок бўлганлар сони 9 мингдан ошди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Тошкент ерусти метросининг қурилиш ишлари билан танишди 
Маҳаллий
Мудофаа вазирлигида қатор тайинловлар амалга оширилди