Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, биринчи президент ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, хотира тадбирида Ислом Каримовнинг халқ манфаати йўлидаги хизматлари ёдга олинган. Қуръон тиловат қилинган.
Давлат раҳбари устозларни қадрлаш ва ҳамиша ёдга олиш кераклигини, бу ёш авлодга ўрнак бўлишини таъкидлаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, пойтахт жамоатчилиги вакиллари ҳам биринчи президент ҳайкалига гуллар қўйган.
Шундай тадбирлар Самарқанд ва Қарши шаҳарларида ҳам ўтказилган.
Изоҳ (0)