Ўзбекистонда янги ўқув йили бошланиш арафасида Миллий гвардия Қўриқлаш бўлинмалари томонидан Олий ва ўрта махсус таълим, ўрта таълим, мактабгача таълим муассасаларининг хавфсизлиги ўрганилди ҳамда техник қўриқлаш воситаларининг созлиги текширувдан ўтказилди. Бу ҳақда Миллий гвардия ахборот хизмати хабар беради.
Қайд этилишича, бугунги кунда Қўриқлаш бош бошқармаси томонидан 10297 та таълим муассасалари қўриқланиб келинмоқда.
Жумладан:
- 5398 та умумтаълим мактаблари;
- 656 та олий ва ўрта махсус таълим муассасалари;
- 3959 та мактабгача таълим муассасалари;
- 284 та талабалар ётоқхоналари техник қўриқловга олинган.
Изоҳ (0)