• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12917.1
    • RUB160.14
    • EUR14460.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +20°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ислом Каримов вафотига 6 йил, Россияда сўнгги ўлим жазоси ва 229 кишининг умрига зомин бўлган авиаҳалокат. Кун хронологиясида 2 сентябрь

    Галифаксдаги MD-11 бортининг фалокати

    1988 йилнинг 2 сентябрь куни Канадада йирик авиация ҳалокати рўй берди. Нью-Йорк—Женева йўналиши бўйича парвозни амалга ошираётган Swissair авиакомпаниясининг McDonnell Douglas MD-11 авиалайнери ҳавога кўтарилганидан 55 дақиқа ўтгач, экипаж кабинаси ёнида ёнғин юзага келган. Учувчилар самолётни энг яқин аэропорт томон йўналтирган, бироқ у Галифакс аэропортидан 56 километр жануби-шарқда жойлашган муқаддас Маргарет кўрфазига қулаган. Самолёт бортида бўлган барча — 229 нафар йўловчи ва 14 нафар экипаж аъзоси ҳалок бўлган.

    111 рейсининг ҳалокати Swissair авиакомпанияси тарихидаги биринчи, Канада тарихидаги эса иккинчи (биринчиси — 256 кишининг ўлимига сабаб бўлган DC-8 ҳалокати) энг йирик авиаҳалокатга айланган.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Сувга қулаган самолёт бутунлай парчаланган, қолдиқларнинг аксарият қисми денгизнинг 55 метр чуқурлигига тушиб кетган. Жами 126,5 тонна самолёт қолдиқлари топилган бўлиб, у ҳаво кемаси массасининг 98 фоизини ташкил этади. Сув остидаги темир-терсакларни чиқариб олиш ишлари 15 ой давом этган, охирги майда деталларни 1999 йилнинг декабрида олиб чиқишга муваффақ бўлинган.

    Қолдиқларни қидириш ишлари давомида тадқиқотчилар тасодифан Иккинчи жаҳон уруши даврида Канадага берилган ва нишон-кема сифатида фойдаланилган Британиянинг HMS L26 сувости кемаси корпусига дуч келган.

    Текширувлар

    SWR 111 рейсининг ҳалокати бўйича тергов 4 йил давоми этган ва Канада ҳукумати бунга 39 миллион АҚШ доллари сарфлаган. Сув остидаги самолёт қолдиқлари ва инсонларнинг жасадларини чиқариб олишга 4 мингга яқин одам жалб этилган.

    2003 йилнинг 27 мартида Канада Транспорт хавфсизлиги кенгаши (TSBC) терговнинг якуний хулосасини эълон қилади.

    Хулосага кўра, SWR 111 рейси бортидаги ёнғин бизнес-классдаги йўловчилар видео кўриши ва видеоўйин ўйнашига имкон яратиб берадиган IFEN кўнгилочар тизимидаги қисқа туташув сабаб юзага келган. Ёнғин оловга бардошли бўлмаган майлар изоляция материали сабаб тарқалган.

    Фото: CTV News Atlantic

    Фото: CTV News Atlantic

    Тутунга қарши кураш бўйича хавфсизлик йўриқномасига мувофиқ учувчилар барча ёрдамчи тизимларни, жумладан, самолёт дум қисмидаги циркуляцион вентиляторни ҳам ўчиришга мажбур бўлган, бу эса ёнғиннинг учувчилар кабинасида тарқалишига олиб келган. Самолёт структурасида фойдаланилган ёнувчан материаллар оловнинг тезда тарқалиб, бошқарув йўқотилишига сабаб бўлган. Ҳалокатдан 6 дақиқа олдин барча тизим ишдан чиққан. Терговчиларнинг фикрича, учувчилар сўнгги дақиқаларгача кабинадаги оловни ўчиришга уринган.

    Ҳалокат оқибатлари

    111 рейси нима сабабдан ҳалокатга учрагани маълум бўлгач, самолётлар конструкциясида металлсимон майлардан фойдаланиш бутунлай тақиқланган. Шунга қарамай, айрим давлатларнинг авиакомпаниялари бу борадаги кўрсатмага тезда риоя этмаган.

    Swissair авиакомпанияси 111 рейси экипажи ва йўловчиларига ҳурмат юзасидан Нью-Йорк—Женева рейси номерини SWR 023 га ўзгартирган ва бу йўналиш бўйлаб Airbus А330-300 самолёти парвоз қила бошлаган.

    SWR 111 рейсининг фалокати Swissair авиакомпаниясининг банкрот бўлиши ва 2002 йилда бутунлай фаолиятини тўхтатишига олиб келган муҳим омиллардан бири ҳисобланади.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Авиаҳалокат сабаб Пабло Пикассонинг дастхати туширилган «Ижодкор» номли фототипли картинаси йўқолган. У тахминан 1,5 миллион долларга баҳоланган. Сувдан чиқариб олинган самолёт қолдиқлари орасида Пикассо картинасининг кичик бўлаги ҳам топилган.

    Шунингдек, маълумотларга кўра, самолётнинг юкхона бўлмасида 10 миллион долларлик бриллиант ва қимматбаҳо буюмлар бўлган.

    Россияда охирги ўлим жазосининг қўлланиши

    Бу йил Россияда охирги ўлим жазоси қўлланганига 26 йил бўлди: 1996 йилнинг 2 августида «Фишер», «Чикатилонинг шогирди» ёки «Бўғма илон» лақаби билан танилган серияли маняк Сергей Головкин отиб ташланган. Бошқа маълумотларга кўра, ушбу қотил ва зўравон олий жазога ҳукм этилганларнинг бири бўлган, холос, манбаларнинг қайд этишича, Россияда сўнгги ўлим жазоси 1996 йилнинг 2 сентябрида ижро этилган.

    Фото: «Gazeta.ru»

    Фото: «Gazeta.ru»

    Головкин Одинск туманидаги ерости гаражида қурбонларини қийнаган, зўрлаган, баъзида уларни бир-бирининг кўз ўнгида ўлдирган, жасадларни майдалаб, терисини шилиб олган ва каннибализм билан шуғулланган. Головкиннинг дачаси Ельциннинг дачасидан 500 метр узоқликда жойлашган. У ўзининг биринчи жиноятини 1984 йилнинг ёзида содир этган. Бошқа серияли маняклар каби Головкин ҳам юқори интеллект соҳиби бўлган (1982 йилда Тимирязев қишлоқ хўжалиги академиясини тамомлаган), иш жойида ажойиб мутахассис ҳисобланган, КПСС аъзоси бўлган.

    Фото: «Gazeta.ru»

    Фото: «Gazeta.ru»

    Россия конституциясига мувофиқ, мамлакатда ўлим жазоси Жиноят кодексида ҳаётга қарши ўта оғир жиноятлар учун алоҳида жазо сифатида белгиланган, шу билан бирга, айбланувчига ўз ишини ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқиш ҳуқуқини беради.

    Россиянинг собиқ президенти Борис Ельцин 1996 йилнинг 16 майида «Россиянинг Европа Кенгашига кириши муносабати билан ўлим жазосини қўллашни босқичма-босқич қисқартириш тўғрисида»ги фармонни имзолаган. Мамлакатда ўлим жазосига мораторий 1999 йилнинг 2 февралида Конституциявий суд томонидан тасдиқланган. Шунга қарамай, Жиноят кодексида ўлим жазоси ўта оғир жиноятларни содир этганларга чора сифатида сақланиб қолган. Мазкур мораторий 2010 йилда тугаши лозим эди, бироқ 2009 йилнинг ноябрида Конституциявий суд Россия судларига ўлим жазоси бўйича ҳукм чиқаришни тақиқлаб қўйди.

    Ҳозирда Россия Жиноят кодексида ўлим жазосини назарда тутувчи 5 та модда мавжуд: 105-модда (қотиллик), 277-модда (давлат ёки жамоат арбоби ҳаётига тажовуз), 295-модда (одил судловни ёки дастлабки терговни амалга оширувчи шахснинг ҳаётига тажовуз), 317-модда (ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимининг ҳаётига тажовуз), 357-модда (геноцид).

    Россияда ўлимга маҳкум қилинганлар фақат отиш йўли билан қатл этилади. Шу билан бирга, ўлим жазоси аёлларга, вояга етмаганлар ва кексаларга (65 ёшдан катта) нисбатан қўлланмайди. Ўлим жазосидан афв этилган шахс умрбод қамоқ ёки 25 йилга озодликдан маҳрум этиш жазосига маҳкум этилади.

    Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов вафоти

    Соғлиқни сақлаш вазири Анвар Алимов ва бошқа тиббиёт мутахассислари тузган тиббий хулосага биноан, Ислом Каримов 2016 йилнинг 27 август куни эрталаб соат 09:00 да ҳушсиз ҳолатда зудлик билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббиёт-санитария бирлашмасининг Марказий клиник шифохонасига олиб келинган.

    Фото: «Жаҳон» агентлиги

    Фото: «Жаҳон» агентлиги

    Тиббий кўрик Россия фанлар академияси академиклари: кардиожарроҳ Лео Бокерия ва нейрожаррох Александр Потапов, Ҳанновер халқаро нейрохирургия институтининг вице-президенти ва ижрочи директори, профессор Амир Самии, Монако кардиоторакал маркази директори, профессор Гиллес Дрейфус, Ҳейделберг университети кардиология бўлими раҳбари, профессор Ҳуго Катус, Ҳелсинки университети марказий госпиталининг нейрохирургия бўлими профессори Жуҳа Ҳернесниеми томонидан ўтказилган.

    Даволаш режаси ўзбекистонлик мутахассислар билан ўтказилган консилиумда белгиланган. Тиббий хулосага биноан, беморнинг неврологик ҳолати аввал бошдан атоник кома сифатида қайд этилган. Неврологик статусда диффуз мушак атонияси, арефлексия кузатилган. Беморга уч маротаба динамик электроэнсефалографик текширув ўтказилиб, унда бош миянинг биоэлектрик фаоллигининг сусайиши аниқланган. Тўлиқ ҳажмдаги диагностика-даволаш муолажалари ва интенсив терапия чора-тадбирлари ўтказилганига қарамасдан 2016 йил 2 сентябрь куни соат 20:15 да юрак фаолияти тўхтаган. Амалга оширилган интенсив реанимация тадбирлари натижа бермаган ва беморда соат 20:55 да биологик ўлим ҳолати қайд этилган.

    2016 йил 2 сентябрда Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кенгаши, Олий Мажлиси Сенати Кенгаши ва Вазирлар Маҳкамасининг қарори чиқди, унда Ислом Каримов хоҳиш-иродасига кўра Самарқандда дафн этилиши, 2 сентябрдан бошлаб уч кунлик мотам эълон қилиниши кўрсатилганди. Дафн маросимини ўтказиш комиссияси таркибида Шавкат Мирзиёев, Рустам Иноятов, Рустам Азимов, Адҳам Аҳмадбоев ва бошқа давлат ва жамоат арбоблари кўрсатилди.

    Олий Мажлис ва Вазирлар Маҳкамасининг ахбороти

    Азиз ватандошлар,

    Юрагимизда чуқур қайғу билан барчамиз учун қадрли бўлган Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов вафот этганини маълум қиламиз. Ислом Абдуғаниевич 2016 йил 2 сентябрда Тошкент шаҳрида бош мияда қайта тикланмайдиган ўзгаришларга ва полиорган етишмовчилигига олиб келган мия қон айланишининг ўткир бузилиши (инсульт) оқибатида вафот этди.

    Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳақиқатан буюк тарихий шахс эди. Ислом Каримовнинг қатъияти ва жасорати билан республикамиз мустақилликка эришди ва ўз тараққиёт йўлида улкан муваффақиятларни қўлга киритди. Ёш давлатимиз учун ғоят мураккаб ва масъулиятли даврда вазият беқарорлашувининг олди олингани ва халқимизнинг уруш даҳшатларини кўрмасдан эсон-омон ўтиши бевосита Ислом Каримов номи билан боғлиқ.

    Халқимизнинг чексиз муҳаббатини қозонган, мустақил мамлакатимизнинг Биринчи Йўлбошчиси Ислом Абдуғаниевич Каримов қалбларимизда абадий қолади ва келажак авлодлар хотирасида тинчлик, барқарорлик, фаровонлик ва тараққиёт раҳнамоси, буюк давлат арбоби сифатида мангу яшайди.

    Барчамиз учун қадрли бўлган Президентимизнинг васиятига кўра, Ислом Каримов шу йил 3 сентябрда ота-онаси мангу қўним топган она шаҳри Самарқандда мусулмон урф-одатларига биноан дафн этилади.

    Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти билан видолашув маросими 2016 йил 2 сентябрда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.

    Биз барчамиз учун ўта оғир жудолик муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва бутун Ўзбекистон халқига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

    3 сентябрь, шанба куни Ислом Каримов она шаҳри — Самарқанднинг Ҳазрати Ҳизр масжидидаги қадимий қабристонга дафн этилди.

    Фото: «Centre1.com»

    Фото: «Centre1.com»

    Фото: «Unian.net»

    Фото: «Unian.net»

    Фото: Спутник

    Фото: Спутник

    Фото: NewsTimes

    Фото: NewsTimes

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    Фото: «MGIMO.ru»

    Фото: «MGIMO.ru»
    02.09.2022, 09:56   Изоҳ (0)   80832
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Америкалик олимлар жигар трансплантациясига муҳтож беморларни янги усулда даволамоқчи

    02.09.2022, 08:31

    James Webb биринчи марта Қуёш тизимидан ташқаридаги сайёрани суратга олди (фото)

    01.09.2022, 23:35

    БМТ Хавфсизлик кенгаши Украина бўйича йиғилиш ўтказади

    01.09.2022, 23:15

    МАGATE миссияси Запорожье АЭСда ўрганиш олиб бормоқда — тафсилотлар

    01.09.2022, 19:33

    Хитойда «қайрилма» осмонўпар бино қуриб битказилди (фото)

    01.09.2022, 17:08

    Путин Горбачёв билан видолашди. У дафн маросимида қатнашмайди (видео)

    01.09.2022, 16:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский Россия урушни тугатиш учун “нореал” шартлар қўяётганини айтди

    Дунё | 18 май, 23:55

    Россиядаги колониядан туннел қазиб қочган 5 нафар ўзбекистонликка ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 18 май, 23:25

    Суперлига. “Пахтакор” йирик ҳисобда ғалаба қозонди

    Спорт | 18 май, 23:15

    Дунёда 300 млн одам очликдан ўлиши мумкин

    Дунё | 18 май, 23:00

    Суперлига. “Хоразм” “Машъал”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 18 май, 22:18

    Видео: 105 яшар отахонни ҳаж сафарига кузатаётган Наманган ҳокими

    Ўзбекистон | 18 май, 22:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.