Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида 30 август куни содир бўлган ЙТҲ оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, тахминан соат 01:40 да Мирзо Улуғбек кўчасида 2000 йилда туғилган Д.Я. Nexia-3 автомобилини (давлат рақами 01 N 398 JB) бошқариб кетаётган бўлган. Шунда тартибга солинган пиёдалар йўлагидан ўтаётган пиёда — 1981 йилда туғилган А.П.ни уриб юборган. Оқибатда пиёда ҳодиса жойида ҳалок бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Изоҳ (0)