Ушбу таом иштаҳани очувчи кўринишга эга. Уни янада мазали қилиш учун булғор қалампири ва қўзиқорин қўшишингиз мумкин.
Керакли масаллиқлар:
- пиёз — 1 дона
- сабзи — 1 дона
- ўсимлик ёғи — 2 қошиқ ва мойлаш учун
- қийма — 200-250 гр
- қайнатилган гуруч — 3-4 қошиқ
- туз — таъбга кўра
- мурч — таъбга кўра
- қовоқча — 2 дона
- пишлоқ — 70-100 гр
- кўкатлар — таъбга кўра
- булғор қалампири — таъбга кўра
- қўзиқорин — таъбга кўра
- Пиёзни майда бўлакларга бўлинг. Сабзини қирғичдан ўтказинг. Булғор қалампири ва қўзиқоринларни ҳам майдалаб олинг.
- Ўсимлик ёғини ўртача оловда товада қиздириб олинг. Майдаланган маҳсулотларни юмшоқ бўлгунга қадар бир неча дақиқа қовуринг.
- Қовурилган қиймани қайнатилган гуруч билан аралаштиринг. Унга туз ва мурч қўшинг.
- Қовоқчани ўртасидан бўлиб, ҳалқасимон шаклда кесиб олинг.
- Маҳсулотлар пишириладиган идишни ёғланг. Унга қовоқчанинг бўлакларини теринг ва ҳар бир бўлак устига гуруч, сабзавотларнинг қийма билан аралашмасини солинг.
- Қовоқчаларни тахминан 25 дақиқа давомида 180 даража ҳароратда пиширинг. Сабзавотлар ва қийма пишишидан 5-10 дақиқа олдин майдаланган пишлоқ сепинг.
- Таомни дастурхонга тортишдан олдин кўкатлар билан безанг.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)