Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида Damas ва Cobalt иштирокида ЙТҲ юз берди.
Вилоят ИИБ матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳодиса 29 август куни соат тахминан 14:30ларда Қамаши тумани Шўрча—Хонтушди 4К-298 йўлининг 10 километрида юз берган.
Ҳайдовчи Й.С. Damas’ни бошқариб кетаётганида қарама-қарши томондан келаётган ҳайдовчи А.К. бошқарувидаги Cobalt билан тўқнашиб кетган. Оқибатда Damas’да йўловчи сифатида келаётган фуқаролар Х.О. ва Н.М. тан жароҳати олиб, туман шифохонасига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қамаши тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)