Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятида ишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Миробод тумани бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда «Г.Г.» МЧЖ раҳбари Ғ.Л. 8 нафар фуқарони ўзи раҳбарлик қилаётган корхонага ишга қабул қилишга ишонтириб, уларнинг номига ҳудудий тижорат банки филиалидан жами 176 миллион сўм кредит ажратилишига эришиб, кредит маблағларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштиргани аниқланган.

Шу каби, департамент ҳамда ДХХнинг Наманган вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Х. бошқа бир фуқаро З.ни танишлари ёрдамида 4200 доллар эвазига Польшага ишга юборишга келишиб, шундан 300 доллар ва 2,2 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар