Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Фарғона вилоятида ҳавони ифлослантираётган Gips Group National фаолияти тўхтатилди. Бу ҳақда вилоят экология бошқармаси хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти экология бошқармаси

Фото: Фарғона вилояти экология бошқармаси

Қайд этилишича, шу кунларда Давлат экология қўмитаси тузилган ишчи гуруҳ Шўрсув шаҳарчаси ҳудудида жойлашган саноат корхоналарининг экология ва атроф-муҳитга таъсири юзасидан ўрганишлар олиб бормоқда.

Ишчи гуруҳ Gips Group National МЧЖ фаолияти билан яқинда танишганда, ушбу МЧЖнинг тегирмон цехининг 2-ташлама манбасидан олинган ҳаво намуналарининг таҳлил натижаларига кўра, таркибидаги зарарли моддалар цемент чанги миқдори 19,9 марта рухсат этилган чегаравий ташламадан ортгани ҳамда ташлама манбасининг чанг ва газ ушлаш қурилмаси 80 фоизни ташкил этиши аниқланган.

Шу сабабли цех фаолияти суд қарори асосида тўхтатилган.

Эслатиб ўтамиз, июль ойида ҳам Шўрсув шаҳарчаси ҳудудида жойлашган 5 та корхона қаторида Gips Group National фаолияти вақтинчалик тўхтатилиб, табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик талаблари бажарилиши бўйича мажбурий кўрсатмалар берилганди.

Мавзуга доир: Аҳоли «Навоийазот»дан чиқаётган тутунлардан норози. Экобошқарма ҳолат юзасидан ўрганиш олиб борди

Изоҳ
Асосий янгиликлар