Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида яна бир ноқонуний эр олди-сотди қилиш билан боғлиқ жиноят фош этилди, деб хабар бермоқда Ички ишлар вазирлиги.

Қайд этилишича, 4 август куни ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро шаҳар «Ғозиён» маҳалласида яшовчи Б.А. (1974 йилда туғилган) ҳамда Бухоро шаҳар Қ.Муртазоев кўчасида яшовчи I.И. (1973 йилда туғилган) ушланган.

Улар олдиндан тил бириктириб Вобкент тумани «Ровкент» маҳалласида яшовчи Ж.Д. (1991 йилда туғилган)ни алдаб, Когон туман «Беклар» маҳалласи ҳудудида жойлашган «З.Ч.А.» хусусий корхонасига тегишли бўлган иссиқхона ер майдонидан 0,15 га бўлган ер майдонини ваколатли танишлари орқали уй-жой қуриш учун унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, ушбу ер майдонини 16 минг долларга сотишга келишган. Бухоро шаҳар «Отбозор» маҳалласи ҳудудида олдиндан келишилган пулдан кимёвий ишлов берилган 10 минг долларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан жиноят устида қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар