Ижтимоий тармоқларда Фарғона шаҳри Қори Ниёзий кўчасида сув тошаётгани бўйича видеомурожаат тарқалди. Мазкур мурожаат шаҳар ҳокимлиги вакиллари ва масалага дахлдор ташкилотлар раҳбарлари томонидан ўрганилди.
Таъкидланишича, ўрганиш жараёнида ариқда оқаётган сув босими ортгани аниқланган, шу сабабли босимни пасайтириш чоралари кўрилган. Ҳудудга шаҳар ҳокими Восил Назаров ҳам бориб, аҳоли вакиллари билан суҳбатлашган.
Бу ҳол бир неча бор такрорланган инобатга олиниб, муаммонинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилди.
Тегишли ташкилотларга кўприкни янгидан қуриш, ариқни тозалаш, сув босимини бир меъёрда ушлаб туриш вазифалари берилди.
Мавзуга доир: Фарғона шаҳри марказидаги кўчада дарахтлар томири билан кўчирилгани юзасидан хабар тарқалди (фото)
Изоҳ (0)