Наманган шаҳрининг Давлатобод туманидаги «Юксалиш» даҳасида жойлашган 16 қаватли уйда кўп қаватли уйларда содир бўладиган ёнғинни бартараф этиш бўйича махсус тактик-ўқув машқи ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
Дастлаб шартли ёнғин натижасида бинонинг 12 ва 16-қаватларида қолган инсонлар махсус қутқарув автонарвонлари ёрдамида «аланга қоплаган» уйлардан олиб чиқилди.
Шундан сўнг жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди. Тиббий ёрдамга муҳтожлари эса тиббиёт муассасаларига йўналтирилди.
Якунда ўтказилган ёнғин ўчириш тактик-ўқув машғулоти натижалари кўриб чиқилиб, йўл қўйилган камчиликлар батафсил таҳлил қилинди.
Вилоят ФВБ матбуот хизматининг билдиришича, ушбу амалий тактик-ўқув машқини ўтказишдан мақсад таркибнинг фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўникмалари, хусусан, кўп қаватли бинолардан эвакуация қилиш бўйича касбий малакани оширишдан иборат.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)