Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия Афғонистонда юз бераётган воқеалар фонида ўзининг Қирғизистон ва Тожикистондаги ҳарбий базалари, шунингдек, бошқа инқирозли вазиятларга жавоб кўрсатиш кучлари жанговар шайлигини оширади. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо мамлакатлар мудофаа вазирлари мажлисида маълум қилди, деб ёзади «РБК».

Сергей Шойгу

Сергей Шойгу
Фото: «ТАСС»

«Ўз томонимиздан Қирғизистон ва Тожикистондаги Россия ҳарбий базаларининг, шунингдек, бошқа эҳтимолий инқирозли вазиятларга жавоб кўрсатиш кучларининг жанговар шайлигини оширамиз», — деди идора раҳбари.

Қирғизистонда Россиянинг «Кант» ҳарбий авиабазаси бўлиб, у Чуй вилоятида жойлашган ва 2003 йилда очилган. У ерда Су-25СМ самолётлари ва Ми-8МТВ вертолётлари базаси жойлашган. Тузилмавий жиҳатдан база Россия Марказий ҳарбий округининг бир қисми ҳисобланади.

Тожикистонда Россия ташқарисидаги энг йирик 201-ҳарбий база фаолият олиб боради. У Душанбе ва Бохтарда жойлашган. У ерга разведка, радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя қўшинлари, шунингдек, алоқачилар жойлаштирилган. Базада мотоўқчилар, танк, артиллерия ва ҳаво ҳужумига қарши бўлинмалар бор.

Афғонистондаги вазиятни «Ал-Қоида» ва ИШИД каби террорчилик ташкилотларининг қизғин фаолияти мураккаблаштирмоқда. Бу мамлакатдаги ҳолат «Марказий Осиёда хавфсизликка жиддий таҳдид бўлиб қолмоқда», деб ҳисоблайди вазир Шойгу.

ШҲТ мамлакатлари мудофаа вазирлари йиғилиши Тошкентда бўлиб ўтмоқда. Унда Россия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон ва Ўзбекистон, шунингдек, ташкилот ҳузуридаги кузатувчи мамлакат сифатида Беларусь вакиллари қатнашмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Охирги 100 йил ичида содир бўлган дунёдаги энг кучли 10 та зилзила (видео+фото)
Дунё
Польша бош вазири Украинадаги уруш учинчи жаҳон урушига айланишини прогноз қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди