Британияликларга ҳеч қандай сабабсиз чақадиган «маст» арилар ҳужум қилмоқда.
«Gazeta.ru»нинг хабар қилишича, Англияда кузатилаётган иссиқ об-ҳаво туфайли мевалар чириб, таркибидаги шакар ферментацияга учраб, алкоголга айлана бошлайди. Уни эса ҳашаротлар, шунингдек, арилар ҳам истеъмол қилади. Тадқиқотларга кўра, барча ари турлари нектар йиғиш жараёнида бундай ферментацияга учраган мева шарбатини қабул қилганидан сўнг ўз иш манзилини «йўқотади» ва инсонлардаги ҳидга нисбатан тажовузкор бўлади.
Cleankill Pest Control вакилларининг маълум қилишича, бу йил арилар «ҳужуми» ва чақиши бўйича мурожаатлар сони 30 фоизга ошган. Мутахассисларнинг фикрига кўра, иссиқ об-ҳаво туфайли ариларнинг кўпайиш ва урчиш сони ошиб бормоқда. «Маст» арилар тиним билмай чириган мевалар шарбатини истеъмол қилмоқда.
Улар совуқ ва намликни ёқтирмайди, шунинг учун сўнгги 50 йилдаги энг иссиқ ёз арилар кўпайиши ва яшаб қолиши учун жуда қулай келди, деб тушунтиради мутахассислар.Бундан ташқари, мутахассислар одамларга ҳужум қилмоқчи бўлган ари ўз колонияси аъзоларини «жазава»га соладиган феромон чиқаришини ҳам таъкидлаган.
Изоҳ (0)