Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Олиб борилган музокаралар натижаси бўйича Иордания Ўзбекистондан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импорти амалга оширилишига қўйилган чекловларни бекор қилди. Бу ҳақда «Дунё» АА маълум қилди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Ўзбекистон экспортёрларидан гилос, лимон, олма, пиёз ва саримсоқ пиёз каби маҳсулотларни Иордания бозорида сотиш учун уларни зараркунандалардан тегишли тартибда тозалаш талаб этилади.

Энди ўзбек гилосларини Иордания ҳудудига экспорт қилиш учун фитосанитария гувоҳномасига қўшимча тасдиқловчи банд киритилган бўлиб, унга биноан жўнатма Pseudomonas syringae pv.syringae ва Quadraspidiootus pernicious зараркунандаларидан холи эканини кўрсатиш ҳамда Цельсий бўйича 0,5 даража совуқ – 5 даража илиқ ҳароратда 20 кун давомий равишда музлатиш етарли ҳисобланади.

Дипломатия миссияси Ўзбекистон тадбиркорларини яратилган ушбу имкониятдан унумли фойдаланган ҳолда араб мамлакатлари бозорида муносиб ўрин эгаллашга чақирган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар