24 февраль куни Украина фуқаролик идораси раҳбари Андрей Ермакнинг телефонга Кремлдан қўнғироқ бўлган. Иккинчи қўнғироқдан сўнг Ермак телефонни кўтарган ва Путин маъмурияти раҳбари ўринбосари украиналик Дмитрий Козакнинг овозини эшитган, деб ёзади Washington Post.
Козак украиналикларга таслим бўлишни таклиф қилган. Бунга жавобан Ермак Козакни «лаънатлаган» ва гўшакни қўйган.
Бундан ташқари, Украина мудофаа вазири Резников ОАВга 22 февраль куни беларуслик ҳамкасби Виктор Хренин билан гаплашганини айтган. У Беларусь ҳудудидан ҳеч қандай босқин бўлмаслиги ҳақида сўз берган. Икки кундан кейин Хренин «асабий ва ноқулай овозда» Шойгунинг Резниковга таслим бўлиш таклифини етказган. Резников «Россия томонининг таслим бўлишини қабул қилишга» тайёрлигини айтган.
Изоҳ (0)