2022 йил 19 август куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг мамлакатга ташриф буюрган Корея миллий ассамблеяси Қурилиш ва транспорт масалалари қўмитаси раиси Ким Ду Гван бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, хусусан, парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Суҳбат давомида қурилиш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Хусусан, бу борадаги янги қўшма лойиҳалар ҳамда республикадаги шаҳарлар инфратузилмасини такомиллаштириш масалалари бўйича ўзаро фикр алмашилди.
Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги парламентлараро алоқаларни янада кенгайтириш Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадларига хизмат қилиши таъкидланди.
Изоҳ (0)