Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳридаги туғруқхонада эндигина туғилган чақалоқ вафот этди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.
Маълум бўлишича, Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ бўлимида 2022 йилнинг 5 август куни туғилган гўдак 7 август куни вафот этган.
Ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Ўша куннинг ўзида иш бўйича судга оид тиббий экспертизаси ҳамда тиббиёт бирлашмаси ходимларининг ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган.Текширув вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган», — дейилади вилоят прокуратураси ахборотида.
Изоҳ (0)