Ўзбекистон Республикаси президентининг қарори билан «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони таъсис этилди.
«Фаол тадбиркор» кўкрак нишони билан Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўринларини яратиш, инновациялар жорий қилиш, солиқларни ўз вақтида тўлаш, маҳсулот ва хизматларни экспорт қилиш, етук мутахассислар тайёрлаш ҳамда бизнесдаги муваффақиятлари ва ижтимоий фаоллиги билан барчага намуна бўлаётган тадбиркорлар тақдирланади.
«Фаол тадбиркор» кўкрак нишони ҳар йили 20 август – Тадбиркорлар куни арафасида Ўзбекистон президенти ёки унинг номидан Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг спикери, Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари, Ўзбекистон бош вазири, вазирлик, идора ва жамоат бирлашмаларининг республика органлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, шунингдек, бунга вакил қилинган бошқа шахслар томонидан тантанали вазиятда топширилади.
«Фаол тадбиркор» кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар ҳақида ҳар йили «Йилнинг илғор тадбиркорлари» китоби чоп этиб борилади.
Вазирлар Маҳкамаси Савдо-саноат палатаси билан биргаликда:
«Фаол тадбиркор» кўкрак нишонлари ва уларнинг гувоҳномалари белгиланган тартибда тайёрланишини;«Фаол тадбиркор» кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар ҳақида ҳар йили «Йилнинг илғор тадбиркорлари» китоби чоп этиб борилишини таъминлайди.Молия вазирлиги ҳар йили «Фаол тадбиркор» кўкрак нишонини бериш, уни тайёрлаш ҳамда «Йилнинг илғор тадбиркорлари» китобини чоп этиш билан боғлиқ сарф-харажатлар учун Савдо-саноат палатасининг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан тегишли маблағларни ажратиш чораларини кўради.
Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари С.У. Умурзоков зиммасига юкланади.
Изоҳ (0)