Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

General Motors 2023 йилда UzAuto Motors’нинг учта заводида автомобиль ишлаб чиқариш ҳажмини 1,5 баробарга – 500 минг донагача оширишига кўмаклашади. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

General Motors Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган микрочиплар: бошқарув микросхемалари ва борт электроникаси билан узлуксиз етказиб беришни ташкил этишга ёрдам беради.

Февраль ойида бўлиб ўтган йиғилишда биринчи ярим йилликда 160 мингта, йил охиригача эса 275 минг дона автомобиль ишлаб чиқариш учун зарур бўлган эҳтиёт қисмлар ва бутловчи қисмлар етказиб беришни таъминлаш топширилган эди.

Бироқ завод режалари бу кўрсаткичлардан ошиб кетди: жорий йилда UzAuto Motors Асака ва Питнакдаги заводларида 340 минг дона автомобиль ишлаб чиқаришни режалаштирган.

 

Ушбу ишлаб чиқариш ҳажми UzAuto Motors учун рекорддир: заводнинг лойиҳавий қуввати йилига 250 минг автомобилни ташкил этади.

Ишлаб чиқаришнинг ўсиши автомобиллар учун навбатларнинг қисқаришига олиб келиши керак, бироқ янги лойиҳани амалга ошириш муддати ҳали расман эълон қилинмаган.

Мутахассисларнинг фикрича, йилига 500 минг дона автомобиль ишлаб чиқариш ниҳоятда улкан ва деярли амалга ошириб бўлмайдиган вазифага ўхшайди. Бундан ташқари, йилига ярим миллион автомобиль ишлаб чиқаришга киришиш вазифаси 2023 йил охиригача бажарилиши керак.

Жорий йилда UzAuto Motors иккита янги модель — Chevrolet Tracker ва Chevrolet Onix ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Ушбу моделларни ишлаб чиқариш ҳажми йилига 190 минг автомобиль даражасида режалаштирилган.

Аввалроқ Chevrolet Onix ҳақида нималар маълумлиги тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар