• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Глобал қаришнинг олдини олиш: Ўзбекистонда ёшларни кадрлар етишмаётган давлатларга ишга жойлаштириш таклиф қилинди

    Ҳозирги кунда аҳолининг қариш жараёни глобал муаммога айланиб, дунё мамлакатларини тобора кўпроқ қамраб олмоқда. Бу эса, ўз навбатида, иқтисодиётнинг кўплаб соҳаларида мутахассислар етишмаслигини келтириб чиқармоқда.

    Фото: Bloomberg

    Фото: Bloomberg

    Бундай жараёнда меҳнатга лаёқатли аҳолиси кўп бўлган мамлакатлар ривожланган мамлакатлар иқтисодиётини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш учун катта имкониятларга эга.

    Малакали кадрларни экспорт қилувчи давлатлар чет элга меҳнат миграциясини амалга оширишда ўз манфаатларини илгари суриш учун қатор имкониятларга эга бўлади.

    БМТ прогнозларига кўра, 2035 йилга бориб сайёра аҳолисининг 13 фоизи 65 ва ундан катта ёшдагиларни ташкил қилиши кутилмоқда — бу 1,1 млрд киши дегани.

    1980 йилдан 2010 йилгача дунёда кекса ёшдаги аҳолининг улуши деярли ўзгармаган ва 25 ёшдан 64 ёшгача бўлган 100 кишига 65 ва ундан юқори ёшдаги 16 киши тўгри келган.

     

    2035 йилга келиб, БМТ прогнозларига кўра, бу кўрсаткич 26 кишига кўтарилади. Шу билан бирга, ривожланган давлатларда аҳоли қаришининг юқори кўрсаткичлари кузатилади.

    Аҳолининг қариши бўйича Япония етакчилик қилмоқда — 2035 йилга бориб, меҳнатга лаёқатли ёшдаги ҳар 100 кишига 69 киши, Германияда — 66 киши тўғри келиши кутилмоқда.

    АҚШда туғилишнинг нисбатан юқори бўлишига қарамай, ҳар 100 та меҳнатга лаёқатли кишига 44 та қариялар тўгри келиши кутилмоқда. Бу тенденция ривожланаётган мамлакатларда ҳам тобора сезилмоқда.

    Хитойда ҳар 100 та меҳнатга лаёқатли аҳолига 15 та қария тўгри келган бўлса 2035 йилга келиб 36 тага етиши кутилмоқда, Лотин Америкасида 14 дан 27 тага ошади.

    Аҳолининг қариши кадрлар етишмаслигига олиб келади. Кадрларнинг энг катта тақчиллиги ижтимоий соҳада қайд этилган.

    Япония Соғлиқни сақлаш, меҳнат ва фаровонлик вазирлиги маълумотларига кўра, 2025 йилга бориб бу соҳада 2,5 млн бўш иш ўринлари бўлиши кутилмоқда, парваришга муҳтож кексалар сони 7 миллионга етади.

    Келгуси йилларда Германия аҳолисининг тез қариши иқтисодиётнинг бир қатор тармоқларида малакали кадрлар етишмаслигини янада кучайтириши мумкин. Швеция қурилиш ва машинасозлик каби соҳаларда ишчи кучи танқислигига дуч келмоқда.

     

    Кўпгина компаниялар учун бу танқислик рентабеллик ва рақобатбардошликнинг пасайишига олиб келади. Чехия, Венгрия, Латвия, Литва, Польша ва Руминиядаги иш берувчилар малакали кадрлар етишмаслигини ишлаб чиқариш ва қурилишда бизнес ривожланишига асосий тўсиқ сифатида кўрсатмоқда.

    АҚШда 2030 йилга келиб, урушдан кейинги демографик юқори ўсиш даврида туғилган аҳоли нафақага чиқа бошлаганда, муайян кўникмаларни талаб қиладиган бир қатор касбларда кадрларнинг етишмаслиги кузатилиши кутилмоқда.

    Ривожланган мамлакатларда кекса одамлар сони ортиб бораётганлиги сабабли касалхоналар ва узоқ муддатли парваришли тиббий муассасаларда ишлаш учун мутахассисларга талаб ҳам ортиб бормоқда.

    ЖССТ маълумотларига кўра, бугунги кунда дунёда 60 миллионга яқин тиббиёт ходимлари: шифокорлар, ҳамширалар, акушерлар, фармацевтлар ва лаборантлар ишлайди.

    Бироқ уларнинг камомади тахминан 7,2 млн кишини ташкил этади ва келажакда бу муаммо янада ёмонлашади.

    ЖССТ прогнозларига кўра 2035 йилга келиб дунёда 12,9 млн тиббиёт ходими етишмаслиги кутилмоқда. Агар ҳозирдан чора кўрилмаса, уларнинг танқислиги миллиардлаб одамлар саломатлиги учун жиддий оқибатларга олиб келади.

    Иммигрантлар оқимининг фойдалари

    PMTI экспертларининг ҳисоб-китобларига кўра, қариялар улуши юқори бўлган мамлакатларга иммигрантлар оқими аҳолининг ёшаришига ҳисса қўшиши мумкин.

    Масалан, иммигрантлар сонининг 1 фоизга ошиши қарияларнинг қарамлик юкини 2,4 фоизга камайтиришга ва аҳоли жон бошига ЯИМни 4,6 фоизга ошириши мумкин.

    Шундай қилиб, кексалар сони кўп бўлган мамлакатларга иммигрантлар оқими меҳнат бозорида мутахассислар етишмаслиги муаммосини ҳал қилиши, аҳолини ёшартириши ва иқтисодиётни ривожланишига туртки бўлиши мумкин.

    Ўзбекистондаги вазият

    Дунё аҳолисининг қариши ва шу туфайли кадрлар етишмовчилиги кескин кузатилаётган бир пайтда Ўзбекистон аҳолиси жадал суръатлар билан ўсиб бормоқда. Ҳар йили республика аҳолиси ўртача 600 минг кишига кўпаймоқда.

    Ўзбекистоннинг ўзига хос демографик хусусияти меҳнатга лаёқатли аҳолининг юқори улушидир. Ҳар йили меҳнат бозорига ўртача 500-600 мингга яқин ёшлар кириб келади.

    Мамлакатда ҳар йили 1,5 миллиондан ортиқ киши иш билан таъминланиши керак, уларнинг ярмини 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Ишчи кучи таклифи талабдан 1,2 баравар юқори.

    Кексаларнинг меҳнатга лаёқатли аҳолига демографик юки 2020 йилда Ўзбекистонда 7,2 кишини ташкил этди, дунёда бу кўрсаткич меҳнатга лаёқатли аҳолининг 100 нафарига 14 кишини ташкил этади.

    Фото: PMTI

    Фото: PMTI

    БМТ прогнозларига кўра, 2035 йилга бориб Ўзбекистонда кексаларнинг меҳнатга лаёқатли аҳолига тушадиган демографик юки 12,5 кишини ташкил этади, жаҳон миқёсида эса бу кўрсаткич 20,2 кишига етади.

    Ўзбекистонда қарияларнинг қарамлик даражаси жаҳондаги ўртача кўрсаткичлардан паст бўлиши кутилмоқда.

    Шу боис Ўзбекистон келажакда жаҳон меҳнат бозорини малакали кадрлар билан таъминлаш учун улкан салоҳиятга эга ва бу ўз навбатида мамлакатда ишсизлик даражасини пасайтириши, аҳоли турмуш даражасини оширишга хизмат қилади.

    Экспертларнинг таклифлари

    • ривожланган мамлакатлар билан юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича, кейинчалик буюртмачи мамлакатларида ишга жойлашиш учун узоқ муддатли шартномалар тузиш;
    • мамлакатда хорижий коллежлар очиш ва уларда хорижий ҳамкорлар буюртмаларига асосланиб ёш кадрларни ўқитиш, битирувчиларни хорижда ишга жойлаштиришни таъминлаш;
    • шу билан бирга, мутахассисларни оила аъзолари билан хорижда ишга жойлаштириш масалаларини ҳал қилиш мақсадга мувофиқ. Бунда оила аъзоларининг хорижда маълумот олиш, ва ишга жойлаштиришн имкониятларини ҳам олдиндан кўриб чиқиш зарур;
    • чет тилларини умумтаълим мактабларидан бошлаб сифатли ўргатиш. Чет тилларини ўрганиш бўйича ўқув дастурларида илғор хорижий тажрибани қўллаш;
    • дунёнинг етакчи университетлари билан доимий ҳамкорликни ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш. Хорижий профессор-ўқитувчиларни маҳаллий университетларга жалб қилиш. Халқаро талабалар алмашинувини ташкил этиш.

    Шундай қилиб, кадрлар тайёрлаш сифатини яхшилаш Ўзбекистондан малакали кадрлар экспорт қилишни ташкил этишга ёрдам беради ва бу орқали аҳолининг қариш муаммосини ҳал этишга хизмат қилади.

    Мақолани тайёрлашда Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти маълумотларидан фойдаланилди.

    19.08.2022, 19:10   Изоҳ (0)   26689
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитой асосий ҳамкор: Ўзбекистон йил бошидан бери нима сотгани ва сотиб олгани маълум бўлди

    19.08.2022, 18:57

    Араб мамлакатлари нефтдан қўшимча 1,3 трлн доллар даромад олади

    19.08.2022, 17:36

    Дунёда ошиб бораётган ёшларнинг ишсизлик даражаси 2023 йилга келиб камаяди

    19.08.2022, 16:08

    Японияда инфляция 2,6 фоизга етиб, 2014 йилдан бери энг тез суръатда ўсмоқда

    19.08.2022, 15:34

    Афғонистон Россия нефть маҳсулотларини майиз ва доривор ўсимликларга айирбошламоқчи

    19.08.2022, 12:31

    Осиёдан Европага дизель етказиб бериш 5 ой давомидаги рекорд даражага етади

    19.08.2022, 11:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ҳиндистон биздан бир томчи сувимизни ҳам тортиб ололмайди” — Покистон Бош вазири

    Дунё | 13 август, 10:05

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    Ўзбекистон | 13 август, 09:46

    Ла Лиганинг 2025/26 йилги мавсумида “Барселона” ғалаба қозонади — Opta

    Спорт | 13 август, 09:34

    Жанубий Корея собиқ президенти рафиқаси ҳибсда қандай сақланади?

    Дунё | 13 август, 09:33

    Қўқонда 120 минг доллар қалбаки купюраларни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 13 август, 09:15

    Оқ уйда ишлаган, Оксфордни битирган, илмий даража олган: Голливуднинг энг ақлли актёрлари

    Кино | 13 август, 09:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.