Килиан Мбаппенинг онаси фарзанди ва Неймар можароси ҳал қилинганини айтиб ўтди.
«Монпелье»га қарши ўйиндан сўнг (5:2) бразилиялик Мбаппе клубнинг асосий пенальти тепувчисига айланганига норозилик билдириб, вазият ҳақидаги иккита постга «лайк» тугмасини босган.
Бундан ташқари, Килиан «ПСЖ»дан Неймарни сотиб юборишни сўрагани ҳақида маълумот пайдо бўлди.
Вазиятни муҳокама қилиш учун ҳужумчилар иштирокида йиғилиш ташкил қилинган. Учрашувда бош мураббий Кристоф Гальтье ва амалдаги спорт директори Луис Кампос ҳам иштирок этган.
Франциялик ҳужумчининг онаси эса вазиятга изоҳ берди: «‘ПСЖ’да ҳаммаси жойида, барчаси яхши кетмоқда».
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)