Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида танишига унинг тилла тақинчоқларини сотиб беришини ваъда қилиб, сўнг алдаган аёлга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Маълум бўлишича, 11 январь куни Р.А. ИИБга мурожаат қилган. Унда 9 январь куни номаълум шахс интернетдаги ОLХ каналига сотиш мақсадида жойлаштирган қимматбаҳо соатларини сотиб олишини айтганини билдирган. Аризага кўра, у пулларни пластик картага ўтказиб беришини айтиб, картанинг махфий кодини қўлга киритиб, ундаги 527 000 сўм пулни бошқа картага ўтказиш орқали талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Т.А. содир этгани аниқланиб, суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар