Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Супер оғир вазн тоифасида WBC чемпиони Тайсон Фьюри боксдаги фаолиятини тиклашини

Breaking news trainer selected for comeback fight with @DerekWarChisora @isaaclowe6 🥊 pic.twitter.com/hjNRv3k5J8

— TYSON FURY (@Tyson_Fury) August 9, 2022

Фото: Twitter

Фото: Twitter
Боксга қайтишга қарор қилдим, сабаби супер оғир вазнда иккита трилогия ўтказган илк боксчи бўлмоқчиман — бири Деонтей Уайлдер эди, иккинчиси Дерек Чисора бўлади.

Ҳар доим фаолиятимнинг сўнгида Чисора билан жанг қилишни хоҳлашимни айтганман. Яна рекордларни урамиз ва намуна бўлишга арзигулик кўрсаткич қайд этамиз.

Тайсон Фьюри, боксчи

Британиялик боксчи жорий йилнинг апрель ойида профессионал боксдаги фаолиятини тугатишини маълум қилганди.

Фьюри шу вақтга қадар Уайлдерга қарши учта жанг (2018, 2020, 2021 йиллар) ўтказган. Дастлабки жанг дуранг билан якунланган, кейинги иккитасида Тайсон нокаут билан ғалаба қозонган.

Чисора билан эса 2011 ва 2014 йилларда рингга чиқиб, уларнинг иккисини ҳам ўз фойдасига ҳал қилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар