Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Фермер хўжалиги ер майдонини сотмоқчи бўлган хўжалик раҳбари ушланди.

Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда, «Х.С.» фермер хўжалиги раҳбари К.А. ва бошқалар ушбу хўжаликка тегишли ер майдонининг 4 гектарини фуқаро О.га 42 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 26 200 АҚШ долларини олиб, кейинчалик фарзанди С.А. орқали яна 15 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар