Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ижтимоий тармоқларда Фарғонада йўловчи аёл ҳаракатланаётган автомашина салонидан танасининг бир қисмини чиқариб кетаётгани акс этган видео тарқалди. Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг маълум қилишича, ушбу автомашина ҳайдовчиси ва йўловчи аёл жавобгарликка тортилган.

Қайд этилишича, вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан ушбу транспорт воситаси аниқланиб, ҳайдовчи М.Б.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддаси 1-қисмига асосан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Фото: Фарғона вилоят ИИБ

Фото: Фарғона вилоят ИИБ

Шунингдек, ушбу автомобилда йўл ҳаракати қоидаларини бузиб ҳаракатланган йўловчи аёл О.К. ҳам Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 138-моддаси 4-қисмига (Транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи томонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариш) асосан жавобгарликка тортилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар