Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь–июнь ойларида 20 та хорижий давлатга қиймати 137,5 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 131,7 минг тонна полиэтилен экспорт қилган.
Полиэтилен экспорти ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 34,8 минг тоннага камайган.
2022 йилнинг 6 ойида Ўзбекистон энг кўп полиэтилен экспорт қилган давлатлар:
- Туркия – 52 минг тонна;
- Латвия – 28 минг тонна;
- Хитой – 21 минг тонна;
- Россия – 12,5 минг тонна;
- Қозоғистон – 8 минг тонна;
- Буюк Британия – 3,1 минг тонна;
- Грузия – 1,9 минг тонна.
Изоҳ (0)