Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Германия Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлиги бошчилигидаги Ўзбекистон ва Германия делегациялари молиявий-техник ҳамкорлик масалалари бўйича ҳукуматлараро маслаҳатлашувлар ўтказди.
Вазирлик матбуот хизматининг хабар беришича, 5 август куни бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари вакиллари, Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси, Германиянинг Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлиги, шунингдек, Германия молия институтлари вакиллари иштирок этди.
Маслаҳатлашувлар давомида умумий қиймати 350 миллион еврога тенг бўлган бугунги кунда амалга оширилаётган ва истиқболдаги лойиҳалар, жумладан, 170 миллион евро қийматидаги «Соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя ва демографик сиёсат» йўналишидаги лойиҳа, «Барқарор иқтисодий ривожланиш, ўқитиш ва бандлик» йўналишидаги 148 миллион евролик лойиҳа, қиймати «Иқлим ва энергия, ўтиш» йўналишида 26 миллион еврога тенг ҳамда «Тинч ва инклюзив жамиятлар» йўналиши бўйича 6 миллион евро қийматидаги лойиҳа муҳокама қилинди.
Хабарда айтилишича, Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги молиявий-техник ҳамкорлик ҳажмини кенгайтириш бўйича икки томонлама музокаралар ҳар йили ўтказилмоқда, гарчи Германия ҳукумати сиёсатига мувофиқ бошқа давлатлар билан ҳар икки йилда бир марта бундай музокаралар олиб борилса ҳам.
Германия томонининг Ўзбекистон билан икки томонлама молиявий-техник ҳамкорлик ҳажмини кенгайтиришга қизиқиши Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаш истаги билан боғлиқ.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда касб-ҳунар таълими тизимини ривожлантиришга Германия компаниялари ва мутахассислари жалб этилади