Ўзбекистон тумани «Қирқкетмон» МФЙ ҳудудида электр тармоқлари ходимлари томонидан дарахтлар рухсатсиз, ноқонуний кесилаётган вақтида экоқўмита ходимлари томонидан тўхтатилиб, қолган дарахтлар сақлаб қолинган. Бу ҳақда Расул Кушербаев Давлат экология қўмитасига таяниб хабар қилмоқда.
Қўмита матбуот хизматининг билдиришича, 48 туп сосна, 9 туп шумтол ва 30 тупдан ортиқ мевали дарахтлар кесилиши натижасида 856 500 000 сўм миқдорида табиатга зарар етказилган бўлиб, тўпланган ҳужжатлар чора кўриш учун Фарғона вилоят прокуратурасига юборилибди.
Аввалроқ, Тошкентнинг Чилонзор туманида дарахтлар қуриши ва табиатга 348,9 млн сўмлик зарар етиши мумкинлигини инобатга олиб Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 198-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган эди.
Изоҳ (0)