Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Давлат тест маркази директори ўринбосари ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат билан чиқди.

Қайд этилишича, абитуриентлар томонидан «ногиронлигим тасдиқлангани тўғрисида нима сабабдан менга SMS келмади?» деган мурожаатлар кўп бўлмоқда.

Ногиронлиги бор бўлган абитуриентларнинг маълумотлари текшириш учун юборилган ва ҳозирда тегишли ташкилот томонидан текширилмоқда.

«Бу имтиёзни қайта текширишдан асосий мақсад шундаки, ногиронлиги бўлмаган абитуриент ногиронлигим бор деб киритган бўлса ва у алоҳида квотада қатнашиб тавсия этилган тақдирда ҳам олий таълим муассасаси уни ўқишга қабул қилмайди.

Шу сабабли уни қайта текшириш учун юборилган.

Тест синовларида иштирок этиш учун ногиронликни тасдиқлангани ёки тасдиқланмаганини алоқаси йўқ, ногиронлиги тасдиқланган абитуриентлар фақатгина танловда алоҳида квотада иштирок этадилар.

Ногиронлиги бор абитуриентларнинг маълумотлари тасдиқланиб келгандан сўнг уларга SMS хабар юборилади», — дейилади хабарда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар