Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Собиқ футболчи Хорхе Валдано Килиан Мбаппенинг Жанубий Америка футболи ҳақидаги фикрларига муносабат билдирди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Аввалроқ франциялик футболчи: «Жанубий Америкада футбол Европачалик ривожланмаяпти. Охирги мундиалларда фақат европаликлар ғалаба қозонмоқда», — деганди.

Бу гап жуда кўп муҳокамаларга сабаб бўлди, Мбаппе ҳали футболда ҳақиқатдан бошқа ҳамма нарсани гапириш мумкинлигини тушунмаган кўринади.

Европа футболи жуда кучли, ушбу қитъадаги исталган жамоани мағлуб этиш қийин масала. Аргентина буни уддалай олиши мумкин, лекин жиддий ҳаракат қилиш керак бўлади.

Европа жамоалари жисмоний жиҳатдан жуда истеъдодли, тактик жиҳатдан жуда кучли ва техника жиҳатдан ҳам олдинда. Дания, Бельгия, Швейцария юқори савиядаги терма жамоалар ҳисобланади.

Хорхе Валдано, собиқ футболчи

ЖЧ—2022 гуруҳ босқичида аргентиналиклар Польша, Саудия Арабистони ва Мексика билан тўқнаш келади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар