«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета АПЛнинг 1-тури доирасида «Кристал Пэлас»га қарши ўйиндан сўнг (2:0) ўз фикрларини билдириб ўтди.
Энг асосийси — биринчи ўйинда ғалаба қозониш. Шунда ўзингизга бўлган ишонч ортади, кейин эса янада ўсиш ҳақида гапирса бўлади. Тўғрисини айтсам, бугун шундай дейишга арзийдиган жиҳатларимизни кўрдим.Салиба бугун ажойиб ўйин ўтказди. Ўйиннинг дастлабки 30 дақиқасида қойилмақом ўйнадик. Кўпроқ гол уришимиз керак эди.
Хоҳлаган ўйинимизни қила олмадик, «Кристал Пэлас» бунга йўл қўймаслиги аниқ эди. Бу ерда ғалаба қозониш учун сабр керак бўлади. Биз шундай қила олдик.
Микель Артета, «Арсенал» бош мураббийи
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)