Германия Бундеслигасининг 1-турида «Бавария» «Айнтрахт» устидан 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда Садио Мане ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Мане сўнгги 10 йилда «Бавария»даги дастлабки икки ўйинда гол урган илк футболчига айланди. 30 июль куни вингер Германия Суперкубоги доирасида «Лейпциг» дарвозасини ҳам ишғол қилганди.
Бунга қадар Марио Манжукич 2012 йилда мюнхенликлар таркибидаги дастлабки икки ўйинда гол урганди. Умумий олганда Манжукич кетма-кет 4 та ўйинда гол урган. Хорват Германия Суперкубогида «Боруссия Д» (2:1), Германия Кубогида «Ян Регенсбург» (4:0), Бундеслигада «Гройтер» (3:0) ва «Штутгарт» (6:1) дарвозаларини ишғол қилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)