Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида уй ичидаги сандиқдан пул ўғирлаган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати

Туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси хабарига кўра, 24 июль куни Бойсун туманининг «Бибиширин» маҳалласида яшовчи, Д.Д. 102 га қилган мурожаатида 13 июль куни номаълум шахс яшаш уйи эшиги очиқлигидан фойдаланиб, уй ичидаги сандиғидан 10 миллион сўм пулларини ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу ўғриликни шу туманда яшовчи Э.А. содир этгани аниқланиб, ушланган ва ашёвий далил олинган. 24 июль куни Э.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар