Uzbekistan Airways тропик мамлакатларга учадиган парвозлар ҳақида маълумот беради.
Қайд этилишича, жорий йилнинг куз ойларидаёқ Uzbekistan Airways йўловчилари энг машҳур йўналишлардан бири бўлган Таиланд ва Малайзияга тўғридан-тўғри авиақатновларда саёҳат қилиш имкониятига эга бўлади.
Шунингдек, Вьетнамга ҳам авиақатновлар тикланиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 10 июнь куни транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов Вьетнамнинг фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Данг Мин Кхой бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув ўтказганди.
Учрашувда Vietnam Airlines авиакомпанияси Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airпорц билан тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйган ҳолда Ханой—Тошкент—Ханой йўналишида мунтазам қатновларни ташкил этиш билан боғлиқ масалани тез орада батафсил муҳокама этишга келишиб олинган.
Изоҳ (0)