Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида МЧЖ раҳбари устама тўлов шарти билан фуқароларнинг пул маблағини жалб қилгани аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Таъкидланишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Гулистон шаҳри бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда «Д.И.» МЧЖ раҳбари У.А. ва бошқалар фуқаролардан гўёки инвестиция кўринишида пул маблағини жалб этиб, ҳар ой ўн фоиз устама тўловлари тўлаб беришга ишонтириб, 5 нафар фуқаронинг 105,8 миллион сўми ва 17 минг долларни қўлга киритиб, ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 188-1-моддаси (пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар