Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

Ўзбекистонда талабаларнинг олий таълим ташкилотлари ҳудудидаги меҳнатини рағбатлантирилади. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар бермоқда

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Бундай норма 2022 йилнинг 26 июлидан бошлаб амал қилади. 

Қандай фаолият турлари рағбатлантирилади?

Олий таълим ташкилотлари ҳудудида қуйидаги фаолият турлари ташкил этилган рағбатлантирилади:

  • пуллик ўқув курслари;
  • спорт тўгараклари;
  • бошқа таълим хизматлари.

Талабаларнинг ушбу фаолият турларидан олган даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинади.

Масалан, талаба ўзи ўқиётган университет ҳудудида спорт тўгараги ташкил қилди ва 5 млн сўм ишлаб топди. 5 млн сўмнинг ҳаммаси — бу талабанинг даромади ва ушбу суммадан солиқ тўланмайди.

Имтиёздан қандай фойдаланса бўлади?

Бунинг учун талаба қуйидаги тарзда ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиши керак:

  • Солиқ мобил илова /iOS орқали;
  • солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали;
  • солиқ хизматида.

Рўйхатдан ўтиш учун нималар керак бўлади?

Қуйидагиларни кўрсатган ҳолда сўровномани тўлдириш:

  • ЖШШИР;
  • амалга оширмоқчи бўлган фаолият тури;
  • меҳнат фаолиятини амалга ошириш назарда тутилган манзил;
  • мобил телефон рақами.

ФИШ, паспорт ёки ID-картаси маълумотлари, яшаш жойи ДСҚ ва ИИВ маълумотлар базасидаги маълумотлар асосида автоматик тарзда шакллантирилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар